WBA рейтинги. Ўзбек боксчлари қайси ўринларни эгаллаб турибди?

0
26

Унга кўра, рейтингдан олти нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди — бу ҳақида olamsport хабар бермоқда. Бу ой боксчиларимизнинг рейтингдаги кўриниши қуйидагича:

Эълон қилинган рейтингда Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек IBF йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади.
Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) жангларини олиб бораётган икки боксчимиз — Шаҳрам Ғиёсов олти, Шоҳжаҳон Эргашев эса саккизинчи поғонани эгаллаб турибди.
Биринчи ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасида Исроил Мадримов эса биринчи ўринда қайд этилган.
Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (-76,2 кг) эса 14-ўринда қолган. У айни пайтда WBA Continental Americas камари соҳиби бўлиб турибди.
Яримоғир вазн тоифасида (-79,3 кг) Рустам Тўлаганов ҳам аввалги ойдаги каби 14-ўринда қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.

Комментария қолдиринг!