iPhone 12’да юрак стимуляторидан фойдаланадиган инсонлар учун хавф аниқланди

0
41

Фото: «9to5mac.com»
iPhone 12 дунёга машҳур тиббиёт қурилмаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Medtronic компаниясининг юрак стимуляторини ишдан чиқарди. Бу ҳақда Hearth Rhythm Jounal нашрида сўз боради.

Таъкидланишича, смартфон қурилмага етарли даражада яқин олиб келинган. Юрак стимуляторининг ишдан чиқишига смартфоннинг ўзи эмас, балки ундаги магнитлар сонининг ортгани сабаб бўлиши мумкин. Смартфондаги магнитлар магнит қувватланиш ва MagSafe аксессуарлари учун зарур.

Шу билан бирга, Apple сайтида магнитлар ва электромагнит майдонлар юрак стимулятори ёки дефибриллятор каби тиббиёт қурилмаларининг ишига таъсир кўрсатиши ҳақида ёзилган. Аммо таъкидланишича, iPhone 12’даги магнитлар сонининг кўплиги бундан олдинги iPhone’лар линейкасининг бошқа моделлари каби тиббиёт қурилмалари учун катта магнит тўсқинликларини юзага келтирмайди.

Ҳозирча юрак стимуляторига эга инсонлардан смартфон ва бошқа ҳар қандай магнитли қурилмалардан узоқроқ бўлиши тавсия қилинмоқда — бу каби қурилмаларни кийимнинг ҳамёнига солиш керак эмас. Тиббиёт қурилмалари ишлаб чиқарувчиларига, жумладан, Medtronic’ка фойдаланувчилар ҳаётида хавф туғдирмайдиган оддий техникаларда магнитларда фойдаламаслик бўйича маслаҳат берилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.

Комментария қолдиринг!