Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг хавфсиз мамлакат деб топилди

0
18

Numbeo портали дунё мамлакатларидаги жиноятчилик ва хавфсизлик даражаси бўйича 2021 йилга мўлжалланган индексини эълон қилди. У 100 баллдан ҳисобланади: жиноятчиликни баҳолаш мезонлари қанча паст бўлса, хавфсизлик кўрсаткичи шунчалик юқорилайди.

2021 йилда Ўзбекистон жиноятчилик кўрсаткичи 34,70 балл, хавфсизлик кўрсаткичи 65,30 баллни ташкил этди. Мазкур кўрсаткичлар билан республика хавфсизлик борасида дунёда 40-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Спутник хабар берди.

Янгиланган рейтингга кўра, Ўзбекистон давлати ўз позициясини Литва ва Кувайтга бой берди, аммо Венгрия ва Германиядан олдинга ўтди.
Ўзбекистон жиноятчилик даражасига кўра Осиёда 19-ўринни (2020 йилда 12-ўрин) ва жиноятчик бўйича қитъадаги 43 давлат орасида 25-ўринни эгаллаб турган бўлса, Марказий Осиёда энг хавфсиз мамлакатга айланди. Қирғизистон эса энг хавфли давлат деб топилди.

Жиноятчилик даражаси энг юқори бўлган бешликка — Венесуэла (84,25), Папуа-Янги Гвинея (80,24), ЖАР (77,07), Афғонистон (76,37) ва Гондурас (74,78) киритилган.

Жиноятчилик даражаси паст бўлган дунёдаги энг хавфсиз мамлакат сифатида Қатар (12,29), ундан кейинги ўринларда Тайван (15.24), БАА (15.35), Уммон (20.26) ва Ман ороли (20.79) эътироф этилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.

Комментария қолдиринг!