Маҳмуд Мурадов «UFC257″даги ғалабадан сўнг нималар деди?

0
26

Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Мурадов «UFC257» турнири доирасида америкалик Эндрью Санчес устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳар бир раунд сўнггида мен мураббийимдан ютган ёки мағлуб бўлганлигимни сўрадим ва у барчасида енгилганимни айтарди. Мен ўзимни 100 фоиз яхши ҳис қилмадим. Бу иқлим ўзгаришидан бўлса керак. Шунга қарамай, ғалабага эришганим яхши бўлди.

Менимча, улар менга бир ойлик таътил беришади, бироқ мен зудлик билан октагонга қайтишга тайёрман. Кимнингдир ўрнига чиқишга ҳам тайёрман«, — деди Мурадов.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Эндрью Санчесни 3-раундда техник нокаут билан мағлуб этди. Жанг видеошарҳини ушбу ҳавола орқали томоша қилинг. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.

Комментария қолдиринг!