Швейцарияда насронийлар камайиб, мусулмонлар кўпайяпти

0
28

Статистика маълумотларига кўра, Швейцарияда охирги йигирма йилда динсизлар сони сезиларли даражада ортди. 2000 йилда мамлакат аҳолисининг 11 фоизи ўзини ҳеч бир динга мансуб эмас деб ҳисоблаган бўлса, 2019 йилга келиб уларнинг сони 29 фоизга етган. 

Мамлакат аҳолисининг 34,4 фоизи католиклардан иборат, йигирма йил аввал эса ушбу кўрсаткич 42 фоизга тенг эди. Шу вақт ичида протестантларнинг улуши 34 фоиздан 23 фоизга тушди. Эллик йил аввал эса протестантлар улуши кўпроқ бўлган.  

Маълум бўлишича, катта ёшдаги швейцарияликларнинг учдан бир қисми ҳеч қачон черковга бормаган. 

Айни пайтда мусулмонлар Швейцария аҳолисининг 5,5 фоизини ташкил этмоқда. Охирги йигирма йил ичида уларнинг сони 0,2 фоизга ортган.

Бу ҳақда aniq.uz ҳабар бермоқда.

Комментария қолдиринг!