Ширинликдан тийилишга ёрдам берадиган 6 тавсия

0
25


Юрак саломатлигини сақлаш, қандли диабетни олдини олиш, метаболизмни меъёрда бўлишини таъминлаш учун шакар миқдорини назорат қилиш ва рациондаги маҳсулотларга эътиборли бўлиш керак. Саломатлик билан боғлиқ турли муаммоларни олдини олиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш ҳам яхши натижа беради.

Сули ёрмаси истеъмол қилинг
Сули ёрмаси қондаги қанд миқдорини камайтиради ва клечаткага бой экани сабаб узоқ вақт қорни тўқ бўлади. Бунинг учун эса бўтқа кам миқдорда қайта ишланган ёрмалардан тайёрланган бўлиши керак. Тез тайёрланадиган бўтқалар, мюсли саломатликка зарар етказади. Шу сабаб бутун ёрмалардан бўтқа тайёрлаш ва унга қуритилган ва барра мевалар қўшиб истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Сувни мазали ҳолда истеъмол қилинг
Ортиқча шакардан воз кечишни истовчиларнинг энг асосий душмани ширин ичимликлар ҳисобланади. Оддий сув ича олмайдиган бўлсангиз унга ялпиз, бодринг ва лимон қўшиб истеъмол қилинг.

Мева истеъмол қилинг
Глюкоза мия фаолияти ва кун давомида энергияга тўла бўлиш учун муҳим бўлгани сабаб ширинликлардан бутунлай воз кечиб бўлмайди. Шунчаки, конфет ёки ширинлик устига қуритилган ёки барра мевалар истеъмол қилинг. Мева таркибидаги шакар зарарсиз ҳисобланади ва ширинлик истеъмол қилишга бўлган мойилликни камайтиради.

Соуслардан воз кечинг
Тайёр соус – майонез, кетчупларда қўшимча шакар бисёр бўлади. Улардан бир муддат воз кечилганнинг ўзидаёқ, ижобий натижани кузатиш мумкин бўлади.

Табиий йогурт истеъмол қилинг
Таркибида оқсил, сут ёғлари мўл бўлган грек йогурт нонушта учун энг яхши вариант. У тушликка қадар қоринни тўқ тутади ва ўзингизни яхши ҳис қилишингизга ҳисса қўшади. Йогуртга ёки қатиққа мева қўшиб истеъмол қилинг.

Қора қаҳва ичинг
Қаҳвада шакар ва сут қанча кўп бўлса, унинг фойдаси шунча кам саломатлик учун эса хавфи кўп бўлади. Шу сабаб шакар ва бошқа қўшимчаларсиз қаҳванинг ўзини ичишга ҳаракат қилинг. Унутманг, бир финжон ширин қаҳвада катта миқдорда шакар бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.

Комментария қолдиринг!