“Пекин-2022” Қишки Олимпия ўйинлари машъаласи “Flying” деб номланди

0
16

“Flying” деб номланган машъала 2008 йилда Хитой пойтахти — Пекинда ўтган Ёзги Олимпия Ўйинлари ўтказилган жой — Миллий сув спорти марказида тақдим қилинди. 2022 йилги қишки Олимпиада машъаласи юқорига қараб кетаётган, айланма лентага ўхшайди. Ички қизил тасма кўтарилаётган оловни эслатади, ташқи томони эса кумуш билан қопланган бўлиб, ажойиб контрастни ҳосил қилади. Машъалада “Пекин-2022” белгиси ҳамда булутлар ва қор парчалари нақшлари туширилган.

Айни  шу тузилиш ва нақшларни ўзида жамлаган қишки паралимпия ўйинлари машъаласининг пастки қисмида Брайл алифбосида “Пекин-2022” қишки Паралимпия ўйинлари” сўзлари ўйиб ёзилган.

Машъаланинг сўнгги дизайни 2020 йил апрель ойида бошланган танлов доирасидаги 182 та ариза ичидан танлаб олинган.

Маълумот ўрнида, ушбу машъала спорт мусобақалари бошланишига 365 кун – 1 йил қолганлиги муносабати билан тақдим этилди. Келаси йилнинг 4 февралида ушбу қишки олимпия ўйинларига старт берилади. 

Бу ҳақда aniq.uz ҳабар бермоқда.

Комментария қолдиринг!