Самарқандда 10та янги меҳмонхона қурилади 

0
40

Самарқанд тарихий маркази ва ёдгорликларини халақро аэропорт, вокзал ва автостанция билан боғловчи йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. «>

    Самарқандда 10та янги меҳмонхона қурилади 

    Самарқанд тарихий маркази ва ёдгорликларини халақро аэропорт, вокзал ва автостанция билан боғловчи йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

    ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг туризм имкониятларини оширишга қаратилган лойиҳалар билан танишиб чиқди. 

    Унда айтилишига кўра, Самарқанд улкан туризм потенциалига эга, шу сабабли вилоятда туристик инфратузилмани ривожлантириш, хизматлар сифати ва сонини ошириш ҳамда туризмнинг зиёрат ва бошқа турларини ривожлантириш керак.

    Ўзбекистонликлар учун ички саёҳатлар 40 фоизгача арзонлаштирилади

    Бугунги кунда ушбу ишлар жадал бошлаб юборилган. Хусусан Самарқандда 10та янги меҳмонхона қурилмоқда. Иккинчидан, Самарқанд туманида туманида янги туризм мажмуаси қурилмоқда. Унинг таркибига 8тазамонавий меҳмонхона, йирик конференц зал, ресторан ва парк киради. 

    Ундан ташқари, Самарқанд тарихий марказини ва ёдгорликларини халқро аэропорт, вокзал ва автостанция билан боғловчи йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга шаҳарни ободонлаштириш, манзарали ва мевали кўчатлар экиш вазифаси қўйилди.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 9 феврал куни «Ўзбекистонда ички туризмни ва зиёрат туризмини ривожлантириш тўғрисидаги» қарорни имзолаган эди. 

    Ундан ташқари 2021 йилда Самарқандда ШҲТ саммити бўлиб ўтиши кутилмоқда. Саммитга тайёргарлик доирасида шаҳар ҳудудида 300 минг туп манзарали дарахтлар ва буталар экиш режалаштирилган.

    Бу ҳақда sputniknews-uz.com ҳабар бермоқда.

Комментария қолдиринг!