2020 йилда дунё бўйича энг кўп сотилган автомобиллар рейтинги эълон қилинди

0
22


Япон машиналари жаҳон автомобиль бозорини забт этди. Бу ҳақда Focus2Move автопортали ёзмоқда. 2020 йилда энг кўп сотилган автомобиллар рейтингида биринчи ўринни Toyota Corolla седани эгаллади. Рўйхатдаги қолган дастлабки тўрт ўрин ҳам япон автомобилларига тегишли.

Статистикага кўра, ўтган йили 1 097 556 дона Toyota Corolla сотилган. Иккинчи ўринга Toyota RAV4 кроссовери жойлашди. 2020 йилда 995762 дона ушбу русумдаги автомобиль сотилган.

Honda CR-V учинчи ўриндан жой олди. Ўтган йили 736980 дона Honda CR-V сотилган. Тўртинчи ва бешинчи ўринларда Honda Civic ва Toyota Camry автомобиллари жойлашди. Ушбу русумдаги автомобиллар мос равишда 687704 ва 609303 донадан сотилган.

Ўтган йили энг кўп сотилган автомобиллар ўнталигига шунингдек, Volkswagen компаниясининг иккита русумдаги автомобили кирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.

Комментария қолдиринг!