«Реал» асосий трансфер учун қанча маблағ сарфламоқчи

0
350

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида энг асосий мақсади сифатида Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни кўрмоқда, дея ёзади As нашри.

Манбанинг ёзишича, мадридликлар раҳбарияти 20 ёшли норвегиялик форвардни қўлга киритиш осон бўлмаслигини тушунса-да, Ҳоланднинг яқин ўн йилликда асосий юлдуз бўлишига ишонмоқда. Шу боис «қироллик клуби» бундай имкониятни қўлдан чиқармоқчи эмас ва ёзда Эрлингни ўз сафига қўшиб олиш учун бор имкониятини ишга солмоқчи.

Қайд этилишича, Ҳоланднинг трансфери Мадрид клуби учун жами 270 миллион еврога тушиши мумкин. Бунда футболчи учун Дортмунд клубига тўланиши тахмин қилинаётган 150 миллион евро трансфер пули ва Эрлингнинг 6 йиллик шартномаси учун 130 миллион маоши киритилган.

«Боруссия» Ҳоландни 2022 йилгача сотишни режалаштирмаган бўлса-да, пандемия сабабли юзага келган молиявий ҳолат туфайли ёзда Ҳоланд бўйича таклифларни кўриб чиқмоқчи. Қолаверса, клуб ЕЧЛга йўлланма ололмаса Эрлинг клубда қолмоқчи эмас.

Маълумот учун, Ҳоланд Бундеслига жорий мавсмида 19 ўйинда 19та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.

Бу ҳақда aniq.uz ҳабар бермоқда.

Комментария қолдиринг!