Сал кам беш юз нафар фуқаро ишлаш учун Қозоғистонга жўнаб кетди

0
57

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўра, 490 нафар ўзбекистонлик Қозоғистонда ишлаш учун жўнаб кетди.»>

    Сал кам беш юз нафар фуқаро ишлаш учун Қозоғистонга жўнаб кетди

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўра, 490 нафар ўзбекистонлик Қозоғистонда ишлаш учун жўнаб кетди.

    ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Келишувга мувофиқ, 7 март куни Қорақалпоғистон Республикасидан 490 нафар фуқаро “Довуд ота” чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда ишлаш учун Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.

    Уч кунда 670 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари томонидан тегишли тушунтиришлар берилиб, бепул суғурта полиси ва хизмат кўрсатиш шартномаси расмийлаштирилди.

    Меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тарқатма материаллар берилди.

    Бу ҳақда sputniknews-uz.com ҳабар бермоқда.

Комментария қолдиринг!