YouTube’дан коронавирусга қарши эмлаш ҳақида ёлғон ахборот сақлаган 30 минг видео ўчирилди

0
14


YouTube’дан охирги 5 ой давомида коронавирусга қарши эмлаш ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёки давлатларнинг соғлиқни сақлаш тизимлари расмий маълумотларига зид ахборотга эга 30 мингдан кўпроқ видео ўчириб ташланди.

YouTube вакили Елена Эрнандеснинг Axios порталига хабар беришича, ўчирилган видеолар орасида коронавирусга қарши вакцина одамни ўлдириши ёки бепуштлик келтириб чиқариши мумкинлиги, ёки эмлаш остида одамларга микрочиплар киритилаётгани таъкидланган видеолар бор.

Эрнандеснинг маълум қилишича, пандемия бошланган 2020 йил февралидан бери видеопорталдан умумий ҳисобда коронавирус ҳақида хавфли ёки янглиштирувчи ахборот сақлаган 800 мингдан кўпроқ видео ўчириб ташланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.

Комментария қолдиринг!