Президент қарори лойиҳаси: Қийноқ ҳолатларини аниқлаш тизими такомиллаштирилади

0
14

Президентнинг “Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.Қуйидагилар қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланади:

  • қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқлаштириш;
  • қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш;
  • қийноқ ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларнинг тезкор ва холисона кўриб чиқилиши ҳамда айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарликка тортилиши механизмини такомиллаштириш;
  • қийноқдан жабрланганларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилишини ҳамда уларга етказилган зарар компенсация қилинишини таъминлаш;
  • қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш фаолиятига фуқаролик жамияти институтлари кенг жалб қилинишини, уларнинг давлат органлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш;
  • қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича фаолият натижалари тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш;
  • қийноқларнинг олдини олиш борасида халқаро ташкилотлар, халқаро ноҳукумат ташкилотлар ҳамда хорижий миллий превентив механизмлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш.

«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.

Комментария қолдиринг!