Нима учун Россия ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда?

0
34

Ўзбекистон ва Россиянинг ҳарбий соҳасидаги ҳамкорлиги — минтақавий барқарорликни сақлашнинг энг муҳим омили, бу АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан иборат бўлган ҳарбий гуруҳнинг мағлубияти ва Афғонистондан чиқиб кетиши фонида янада аниқ намоён бўлмоқда.

Москва-Тошкент ҳарбий ҳамкорлигининг ривожланиш динамикаси постсовет ҳудудида хавфсизлик ва барқарорлик кўп жиҳатдан Россия билан интеграцияга боғлиқлигини исботламоқда. Икки давлат олий ҳарбий раҳбарияти ўртасида икки томонлама музокаралар мунтазам равишда олиб борилмоқда ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган энг муҳим йўналишларини аниқлашга имкон бермоқда.

29 март куни Москвада Ўзбекистон ва Россия Бош штаблари раҳбарлари Шуҳрат Ҳолмуҳаммедов ва Валерий Герасимов учрашув ўтказишди. Ҳарбий бошлиқлар икки томонлама ҳамкорлик натижаларини таҳлил қилиб, келгусидаги ҳаракатлар истиқболларини белгилаб олишди. Шу ўринда Валерий Герасимов РФ Мудофаа вазирлигида Ўзбекистонни Россиянинг Марказий Осиё минтақасидаги стратегик шериги деб билишини таъкидлади. Шуҳрат Ҳолмуҳаммедов эса Россия ҳарбий соҳада Ўзбекистоннинг асосий иттифоқчиси ва миллий қуролли кучлари учун энг йирик қурол етказиб берувчиси эканлигини айтди.

Global Firepower ҳарбий қудрат глобал рейтингида Ўзбекистон 140 та давлатдан муносиб 51-ўринда ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида етакчи ўринни эгалламоқда. Тошкентнинг мудофаа соҳасидаги ютуқлари кўп жиҳатдан Москва билан ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик туфайли эришилди, Россия Ўзбекистон армияси учун мутахассислар тайёрлашга кўмаклашмоқда ва Россия ички нархларида қурол-яроғ етказиб бермоқда. Ўзбекистон — бундай имтиёзга эга бўлган КХШТ (ОДКБ) зонаси ва Божхона иттифоқидан ташқаридаги ягона МДҲ давлати ҳисобланади.

Тошкент қандай қурол-яроғларни афзал кўрмоқда – бу зарба авиацияси, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, қуруқликдаги қўшин учун зирҳли транспорт воситалари. Ўзбекистон армияси 12 та амалдаги шартномалар асосида Су-30СМ қирувчилари (Россия давлати экспорт кредити ҳисобидан), Ми-35М ҳужум вертолётлари, БТР-82А зирҳли транспортёрлари ва замонавий “Сопка-2” радиолокацион тизимларини қабул қилмоқда.

Ўзбекистон ҳарбий бюджети ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизига етади ва яқин ўн йилликда Россия Ўзбекистон учун энг муҳим қурол етказиб берувчи бўлиб қолаверади. РФ Мудофаа вазирлиги олийгоҳларида 300 нафардан ортиқ ўзбекистонлик ҳарбий хизматчи таҳсил олмоқда.

Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Моҳиб чет эл кучлари барвақт чиқиб кетган тақдирда фуқаролар урушининг янги босқичи хавфи ҳақида огоҳлантирди. “Толибон” апрел ойи охиригача хорижий қўшин чиқиб кетмаса, уларга қарши ҳужумларни қайта бошлашга тайёрлигини эълон қилди. АҚШ Афғонистондан фақат Иттифоқ кучлари (НАТО) билан бирга чиқиб кетишни ваъда қилмоқда, Германия парламенти эса 26 мартда Афғонистондаги Бундесвер миссиясининг 2022 йил 31 январгача узайтирилишини маъқуллади. Чап қўл ўнг қўл нима қилаётганини билмаяпти, шекилли.

Айни пайтда «толиблар»нинг Афғонистонида «Ислом давлати»* террорчилик ташкилотининг таъсири кучайиб бормоқда, аввалроқ унга тажовузкор «Ўзбекистон ислом ҳаракати»* жангарилари қасамёд қилишган. Минтақада афғон наркотрафиги камаймаяпти. Наркотик савдогарларининг йиллик даромади тахминан 30 миллиард долларни ташкил этади. Маблағларнинг муҳим қисми терроризм ва диний экстремизмни қўллаб-қувватлашга йўналтирилмоқда. Юзага келган вазиятда Тошкент ва Москва ўртасида ҳамкорлик аниқ зарур.

Икки томонлама муносабатларнинг асослари
Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров март ойи бошида президент Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига иккинчи давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилдилар. Ташриф доирасида 30 дан ортиқ ҳужжат, шу жумладан икки давлат ўртасида ҳар томонлама ва стратегик шерикчилик тўғрисидаги декларацияни имзолаш режалаштирилган. Биринчи навбатда – кун тартибида иқтисодиёт, аммо ҳарбий ва сиёсий масалалар ҳам ўрин олган.

Афғонистондаги вазият
Россия Марказий Осиёда ишончли хавфсизлик тизимини шакллантиришдан ғоят манфаатдор ва кўп нарсаларни беғаразлик билан қилмоқда. Америкаликлар минтақани фақат ўз эҳтиёжлари ва лойиҳалари учун, МДҲ давлатлари манфаатларини ҳисобга олмасдан «мослаштиришга» ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистон хавфсизлиги учун асосий муаммо — қўшни Афғонистондаги вазият, у ерда «ҳамманинг ҳаммага қарши уруши» давом этмоқда, “Толибон” эса шимолий чегара ҳудудларини ўз назорати остига олмоқда. Афғонистонлараро тинчлик музокаралари -шунчаки конструктив жараён эмас, Пентагон ва НАТО қўшинларининг «чекиниши» учун расмий баҳона. Мамлакатдан қўшин олиб чиқиш жадвали ва музокаралар жадвали бажарилмаяпти. Буларнинг барчаси — АҚШнинг 20 йиллик ҳарбий операцияларнинг маҳсули.

Яқиндан ўзаро ҳамкорликнинг тикланиши Ўзбекистон учун ҳам, Россия учун ҳам фойдали, 2020 йил якунлари бўйича РФ республиканинг асосий савдо шериклари орасида иккинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон Россия билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни кенгайтиришдан, Россия ёрдамида миллий мудофаа саноати мажмуасини шакллантиришдан манфаатдор (дастлаб, республикада Россия қуролларини лицензияли билан ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин).

Ўзбекистон КХШТга икки марта аъзо бўлиб кирган ва икки марта — 1999 ва 2012 йилларда блокдан чиқиб кетган, гарчи ташкилотни яратиш ташаббуси дастлаб Тошкентдан чиққан эди. Республиканинг КХШТга «учинчи келиши» ҳали кутилмаяпти, шунга қарамай, эски дўст икки янги дўстдан яхшироқдир.

Ўзбекистоннинг Россия билан ҳарбий-сиёсий яқинлашуви 2017 йилда фаоллашди (2016 йилда «Ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида» битим имзолангандан сўнг). 2018 йил октябр ойида Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари Тошкентда ҳаво ҳудудидан ўзаро фойдаланиш тўғрисида битим имзоладилар. Қўшинларнинг қўшма маневрлари қайта тикланди. Тарихий тақдирларнинг иродаси билан икки давлат доимий ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик олиб боради.

* РФ ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот
Александр Хроленко “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.

Комментария қолдиринг!