АҚШ Путинга таклифнома жўнатди

0
20

Кремл Вашингтондан Россия президенти Владимир Путинга AҚШ ҳомийлигидаги иқлим саммитида қатнашиш учун таклифнома олди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Унга кўра, таклифноманинг тафсилотлари ҳозирча маълум эмас, бу дипломатик каналлар орқали аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ Уй AҚШ президенти Жо Байден 22-23 апрель кунлари иқлим бўйича музокараларга 40 та дунё раҳбарларини таклиф қилганини, учрашув онлайн тарзда ўтказилишини тасдиқлаганди.

“Таклифнома қабул қилинди. Aммо шу билан бирга, ҳозирча тафсилотлар йўқ», – деди Песков. Унга кўра, дипломатлар тафсилотларни Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси ва AҚШнинг Москвадаги элчихонаси орқали аниқлашга ҳаракат қилмоқда. 

Бу ҳақда aniq.uz ҳабар бермоқда.

Комментария қолдиринг!