Аргентина президенти коронавирусга чалинди. У январь ойида эмланганди

0
13

Аргентина президенти Альберто Фернандес январь ойида Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмлангандан 3 ой ўтиб коронавирус билан касалланганини айтди. Бу ҳақда президент ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида маълум қилди.

Айтишича, унинг ҳарорати 37,3 ва енгил бош оғриғи бор, антикор тести ижобий натижа берган.

Фернандес шахсий шифокорининг тавсияларига амал қилмоқда, ҳозирда ўз ўзини изоляция қилган ва бироз ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган, деб хабар беради МИР 24.

Бу ҳақда aniq.uz ҳабар бермоқда.

Комментария қолдиринг!