Бутун Ўзбекистон бўйлаб UzCard тизимида муаммолар бўлаётгани маълум қилинди

0
15

Бутун Ўзбекистон бўйлаб UzCard тизимида муаммолар кузатилмоқда. Бу ҳақда 4 апрель, якшанба куни соат 11:58 да Payme компанияси маълум қилди.

«Бутун республика бўйича UzCard фаолиятида — тўлов тизимлари бўйича ҳам, терминаллар бўйича ҳам муаммолар кузатиляпти. Илтимос, эҳтиёт бўлинг. Вазият ўзгаргани ҳақида сизга хабар берамиз», — дейилади компания ахборотида.

Вазият юзасидан UzCard (Ягона умумреспублика процессинг маркази) ҳозирча бирор изоҳ бергани йўқ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.

Комментария қолдиринг!