LG смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи

0
8

Жанубий Кореянинг LG компанияси смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи. Компаниянинг таъкидлашича, у ўз эътиборини бошқа истиқболли соҳаларга, жумладан, электромобиллар, буюмлар интернети ва бизнес учун ечимларга мужассамлаштиришни режалаштирмоқда. 

“LG’нинг рақобат ўта кучли бўлган мобил телефонлар тармоғидан чиқиш бўйича стратегик қарори унга электромобиллар учун компонентлар, ақлли уй, робототехника, сунъий онг, бизнес учун ечимлар ҳамда платформалар ва сервислар каби истиқболли соҳаларга эътиборини мужассамлаштиришга имкон беради”, деб айтилган компания баёнотида.

Таъкидланишича, компания мобил телефонлар бизнесини 31 июлга қадар тугатмоқчи. Компаниянинг ҳозирги мобил телефонлари шу муддатгача, баъзилари эса ундан кейин ҳам сотувда қолади. Бундан ташқари, LG Electronics муайян вақт давомида мобил маҳсулотлари эгалари учун сервис хизмати кўрсатишни ва дастурий таъминотни янгилашни давом эттиради.  

LG Electronics компанияси LG Group гуруҳининг бир қисми ҳисобланади ва 1995 йилдан бери ҳозирги номи билан маълум. Компания масҳулотлари турли маиший техника, мобил қурилмалар, ақлли ускуналар, смартфонлар ва бошқаларни ўз ичига олади. Компаниянинг LG Mobile Communications бўлинмаси 1990 йиллардан бери мобил телефонлар ишлаб чиқаради. 2004 йилда компания дунёда биринчи бўлиб мобил телевидение технологиясини қўллаб-қувватловчи телефонни (DMB), 2011 йилда эса 3D — дисплейли илк смартфонни (LG Optimus 3D) тақдим этган. Унинг Google Android операцион тизими остида ишловчи биринчи смартфони — LG GW620 2009 йилда ишлаб чиқарилган.  

Бу ҳақда aniq.uz ҳабар бермоқда.

Комментария қолдиринг!