Туркиялик олимлар иссиқ чойнинг хавфидан огоҳлантирди

0
54


Туркиялик олимлар мунтазам иссиқ чой ичиш оқибатида юзага келадиган хавфдан огоҳлантирди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Олимлар бир неча йил давомида анъанавий равишда иссиқ чой ичиб келадиган Туркия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан бўлган 50 минг кишида иборат гуруҳни кузатган.

Гастроэнтерология соҳасидаги мутахассис Ведат Герал олимларнинг хулосаси билан бўлишган: 65 даражадан иссиқ бўлган ичимликни мунтазам ичиш қизилўнгач саратонининг ривожланиш хавфини оширади.

Бундан ташқари, иссиқ чойни совуқ сув билан ичиш қизилўнгачда яра ва ўткир гастрит пайдо бўлишига, у эса ўз навбатида саратонни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Гералнинг таъкидлашича, қизилўнгач саратонининг ривожланишига генетик мойиллик сабаб бўлади, бироқ иссиқ чой унинг фаол босқичга ўтишида триггер вазифасини ўташи мумкин. Шунингдек, триггер омилларга тамаки чекиш ва спиртли ичимликларни ичиш ҳам киради.

2019 йилда Америка онкологик ҳамжамияти мутахассислари ҳар куни иссиқ чой ичиш қизилўнгач саратони юзага келишини 90 фоизга оширади. Бунга кунига 60 даражадан иссиқроқ ичимликни 700 миллилитр ичиш кифоя. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.

Комментария қолдиринг!