Қосим-Жўмарт Тўқаев коронавирусга қарши эмланди

0
7

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда Тўқаевнинг матбуот котиби Берик Уали «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди.

«Бугун давлат раҳбари Қарағанда фармацевтика заводида ишлаб чиқарилган «Cпутник V» вакцинасини қабул қилди. Эмлашдан сўнг у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ҳеч қандай ножўя таъсир кузатилмади», — деб ёзди Уали.

Унинг ёзишича, «Президент Қозоғистон фуқароларининг эмланиши ва жамоавий иммунитет шаклланишигина коронавирусни енгиш имконини беришига ишонади».

Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев коронавирусга қарши эмлаш миллий хавфсизлик масаласи эканлигини таъкидлаган ва вазият ўзгармайдиган бўлса, бутун ҳукуматни алмаштиришини айтганди.

Бу ҳақда aniq.uz ҳабар бермоқда.

Комментария қолдиринг!