Сайёҳларни коинотга юборишни режалаштирган компания фаолиятини якунлашини эълон қилди

0
13


Россиянинг 2025 йилда мамлакатдаги биринчи космик туризм лойиҳасини йўлга қўйишни режалаштирган «КосмоКурс» хусусий компаниясининг фаолияти тўхтатиляпти. Бу ҳақда компаниянинг бош директори Павел Пушкинга таяниб «РБК» хабар берди.

«Компания ёпиляпти, ходимларга иш ўринларининг қисқариши ҳақида эълон қилинди», — деди бош директор. Пушкиннинг сўзларига кўра, Нижний Новгород вилоятидаги космодром қурилиши масаласини маҳаллий ҳокимият билан муҳокама қилишда «енгиб бўлмас қийинчиликлар» компания фаолиятининг тугатилишига сабаб бўлди.

Шунингдек, компания Мудофаа вазирлигидан суборбитал ракетани лойиҳалаш учун зарур бўлган ҳужжатларни ололмаган. Ҳозир «КосмоКурс»да 50 нафар ходим фаолият юритмоқда, улар компаниянинг ёпилиши ҳақида огоҳлантирилган.

«Роскосмос» хусусий компания билан боғлиқ вазиятни билиши ва жамоани сақлаб қолиш учун ечимларни излаётгани ҳақида хабар берди. «Энди ‘Роскосмос’ периметрига кирувчи илмий муассасалардан бири билан унинг таркибига ноёб жамоани қўшиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда», — дейилади давлат ташкилотининг матбуот хизмати хабарида.

Хруничева марказининг собиқ ходими Павел Пушкин 2014 йилда «КосмаКурс»га асос солган. Тижорат космик туризмини ривожлантириш учун компания бир босқичли қайта ишлатиладиган ракета ва етти ўринли космик кема лойиҳасини ишлаб чиқди. Давомийлиги 15 дақиқа бўлган биринчи парвоз 2025 йилга режалаштирилган эди. Умуман олганда, компания йилига 115 та парвозни амалга ошириши ва орбитага 700 кишини юбориши режалаштирилган. Парвознинг тахминий нархи 200—250 минг долларга баҳоланган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.

Комментария қолдиринг!