10-қаватдан тушиб кетган ўқувчи қиз тирик қолди

0
9


Қримда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 10-қаватдан йиқилиб тирик қолди. У кўплаб жароҳатлар билан Симферополдаги шифохонага ётқизилган. Тиббиёт ходимлари аҳволини барқарор деб баҳоламоқда.

Ҳодиса 4 апрель куни Aлуштада содир бўлган. Қиз дўстлари билан бирга Перекопская кўчасидаги қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйда айланиб юрганда, бирдан лифт шахтасига тушиб кетган.

Воқеа юзасидан Қрим Республикаси тергов қўмитаси департаменти терговчилари текширув ишларини бошлаб юбордилар. Улар ўсмирларнинг болалар бўш вақтини ўтказиш учун мўлжалланмаган ва хавфли бўлган объектда бўлиш ҳолатларини ўрганишмоқда. Бундан ташқари, объект эгаси томонидан хавфсизлик стандартларига мувофиқлиги ўрнатилади, дейилади агентлик сайтида. Текширув натижалари бўйича процессуал қарор қабул қилинади.

Республика прокуратураси ўз навбатида суд орқали мулк эгасидан узоқ муддатли қурилишни тўхтатишни ва у ерга бегоналар киритилмаслигини талаб қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.

Комментария қолдиринг!