Ноҳақ ишдан бўшатилганлар МИБ ёрдами билан ишга тикланди

0
10

Конституциямизнинг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани мустаҳкамлаб қўйилган.

Фуқароларимизнинг ушбу конституциявий ҳуқуқлари амалдаги меҳнат қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, қонунга кўра ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмас. Аммо шунга қарамай, кундалик ҳаётда меҳнат билан боғлиқ низолар учраб туради.

Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг туман тиббиёт бирлашмасига фуқаролар Н.Охунова ва Г.Ахуноваларни ишга тиклаш, мажбурий прогул учун уларга 7.6 млн сўм миқдоридаги иш ҳақларини ундириш тўғрисида ижро варақаси келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, фуқаролар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ мажмуаси бўлимида чақалоқ ҳамшираси вазифасига ишга тикланиб, уларга мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилиши таъминланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.

Комментария қолдиринг!