Ким Кардашьян илк бор Forbes талқини бўйича дунёнинг энг бадавлат инсонлари рўйхатидан ўрин олди

0
7


40 ёшли модель ва телеюлдузнинг исми Forbes журналининг сайёрадаги энг бадавлат кишилар рўйхатига биринчи марта киритилди. Бу ҳақда Hello нашри хабар беради.

Журнал томонидан 1987 йилдан буён тузиб келинадиган йиллик рейтинг 2021 йилнинг 6 апрель куни эълон қилинган. Кардашьяннинг молиявий аҳволини 1 миллиард доллар деб баҳолаган экспертлар 2020 йилнинг октябрида унинг активлари 780 миллион доллар бўлганини қўшимча қилган.

Ким бундай даромадга йилига 10 миллион доллар олиб келган Keeping Up With The Kardashians реалити-шоуси ва Instagram саҳифасидаги реклама постлари сабаб эга бўлган. Аммо маблағнинг катта қисми унинг шахсий брендлари KKW Beauty ва Skims ортидан келган. Бугунги кунда Skims 500 миллион долларга баҳоланади, ундаги Кимнинг улуши эса 225 миллионни ташкил қилади.

Яна 200 миллион долларга эса KKW Beauty акцияларининг бир қисмини сотганидан кейин эришган. Экспертлар Канье Уэст билан ажрашиш жараёни якунига етмагунича моделнинг молиявий аҳволи юқори даражада бўлишини таъкидлаган. Жуфтликнинг умумий мол-мулкни қандай бўлишиши ҳақида эса ҳозирча маълумот йўқ.

2020 йилнинг апрелида Ким Кардашьяннинг 22 ёшли синглиси Кайли Женнер Forbes рейтингига кўра, энг ёш миллиардер деб топилган, аммо кейинроқ моделнинг бойлиги қайтадан баҳоланиб, уни миллиардер деб атамасликка қарор қилинган.

2020 йилнинг ёзида Ким норасмий равишда миллиардер мақомига эга бўлган. Июнь ойида Coty компанияси Кимнинг KKW Beauty брендининг 20 фоиз акциясини 200 миллион долларга сотиб олишга қарор қилган. Financial Times газетаси Кардашьяннинг бизнесининг умумий нархи 1 миллиард доллардан иборатлигини маълум қилган. Кардашьян хоним бренднинг асосий раҳбари бўлиш ва унинг ривожланиш стратегиясини танлаш ҳуқуқини сақлаб қолган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.

Комментария қолдиринг!