Япониялик олимлар янги тишларни ўстиришни бошлади

0
6

Япониялик тадқиқотчилар тишларни ўстириш усулини ишлаб чиқди. Технология ҳозирда ҳайвонларда синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Science Advances илмий журналида эълон қилинган мақолага таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Даволаш усули организмни янги тишларни ўстиришга мажбур қиладиган моноклонал анитаналарга боғланган.

Тадқиқот UCAG-1 генини блоклаш, суяк морфогенетик оқсил фаоллигининг ошишини юзага келтиришини кўрсатган. Ушбу молекулалар органлар ва тўқималар ўсишини тартибга солишга жавоб беради.

Шу билан бирга, мазкур оқсилнинг ишига аралашиш жиддий салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бироқ олимлар суяк морфогенетик оқсили билан ўзаро таъсирда UCAG-1 қобилиятини ўзгартирувчи қатор моноклонал антитаналарни ўрганиб чиққан ва салбий таъсирни юзага келтирувчи аниқ бир антитанага дуч келмаган.

Ушбу усул инсонники каби тишларга эга лаборатория сичқонлари ҳамда сассиқкўзанларда муваффақиятли ўтказилган.

«Кейинги режамиз — бошқа ҳайвонларнинг антитанасини текшириш, хусусан, чўчқа ва итларнинг», — дейди тадқиқот муаллифлари.

Бу ҳақда aniq.uz ҳабар бермоқда.

Комментария қолдиринг!