Коронавирусдан тузалган ҳар учта бемордан бири руҳий бузилишлардан азият чекмоқда — олимлар

0
12

Оксфорд университети олимлари бугунги кундаги энг йирик тадқиқотлардан бирини ўтказиб, коронавирусга чалинган инсоннинг руҳиятида олти ойдан сўнг қандай ўзгаришлар бўлишини аниқлади. Мутахассисларнинг хулосаси 6 апрель куни The Lancet Psychiatry журналида чоп этилган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Таъкидланишича, таҳлил учун АҚШда яшайдиган коронавирусга чалинган 236 мингдан ортиқ беморнинг электрон тиббиёт карталаридаги маълумотлар ўрганиб чиқилган.

Маълум бўлишича, коронавирус тасдиқланганидан кейин олти ой ўтгач, беморларнинг 33,6 фоизида (ҳар учтадан бирида) неврологик ёки психиатрик бузилишлар частотаси аниқланган, уларнинг 12,8 фоизида бу каби ташхис биринчи бор қайд этилган.

Шу билан бирга, бу каби оқибатлар грипп ёки бошқа респиратор инфекцияларга қараганда COVID-19’дан кейин анча кенг тарқалган.

Руҳий касалликларнинг энг юқори хавфи, жумладан, инсульт, интракраниал қон кетиш, деменсия ва психологик касалликлар, инфекциянинг оғир шакли кечган ва шифохонага ётқизилган беморларда кузатилган.

COVID-19 билан касаллангандан кейинги энг кўп учраган ташхислар — бу ташвишланиш (17 фоиз), аффект бузилиши (14 фоиз), психофаол воситаларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш билан боғлиқ дилсиёҳлик (7 фоиз) ва уйқусизлик (5 фоиз).

Бу ҳақда aniq.uz ҳабар бермоқда.

Комментария қолдиринг!