Мэйсон Маунт «Челси» тарихига кирди

0
7

«Челси» Чемпионлар Лигаси чорак финал дастлабки баҳси доирасида 7 апрель куни «Порту»ни таслим этди (2:0).

Учрашувнинг 32-дақиқасида Мэйсон Маунт ҳисобни очди. 22 ёш-у 87 кунлик Маунт Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида гол урган «Челси» тарихидаги энг ёш футболчига айланди.

Таъкидлаш жоиз, лондонликлар рақиб дарвозаси томон берилган биринчи зарбадаёқ гол уришга муваффақ бўлди.

«Порту» — «Челси» учрашуви видеошарҳини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

Маунт жорий мавсум Премьер Лигада 29 ўйин ўтказиб, 6 та гол муаллифига айланди.

«Челси» ва «Порту» ўртасидаги жавоб ўйини 13 апрель куни бўлиб ўтади.

Бу ҳақда aniq.uz ҳабар бермоқда.

Комментария қолдиринг!